Гендер тенгликнинг асл муддаоси - хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишдир

16.11.2022, 14:45

Гендер тенгликнинг асл муддаоси - хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишдир

O’zLiDeP Ғузор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Совлиғор маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолиятида иштирокини қўллаб-қувватлаш”мавзусида давра суҳбати  ташкил этилди.

Партия фаоллари, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг  мазмун - моҳияти ҳақида сўз юритилди. 

Таъкидландики, сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди. Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими жорий этилиб, Давлат бюджетидан ҳар йили 300 млрд сўм маблағ ажратиб бориш йўлга қўйилди. Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг ўқиш тўловларини қоплаб бериш тизими жорий этилиб, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони икки бараварга ортди. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 224 мингдан ортиқ хотин-қизга жами 6,9 трлн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Анжуманда хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётида иштирок этишни оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш, меҳнат мигрантлари бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизими ривожлантириш, ҳуқуқий саводхонлигини яхшилаш, фарзандларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда эркакларнинг масъулиятини ошириш, қишлоқ жойларида хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшилаш борасида амалий таклифлар билдирилди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+