Шифокорлар партияга аъзо бўлди
21.11.2022, 16:24
O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада O‘zLiDeP дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботи ҳамда 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисидаги фармонда белгиланган вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, мазкур соҳа вакиллари Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Бугунги кунда мазкур поликлиникада 100 дан ортиқ шифокор ва ҳамширалар Самарқанд шаҳридаги 9 та МФЙ фуқароларига, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келишаётганлиги эътироф этилди.
Тадбир якунида мазкур ташкилотда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган ходимлар партия сафига қабул қилиниб, партиянинг қуйи бўғини ташкил этилди.
Фазлиддин Ғайбуллаев,
O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг
биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг