Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилинди

23.11.2022, 11:41

Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилинди

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги "AFROSIYOB PARRANDA" МЧЖ да давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқи тарғиботига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O`zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходими Жаҳонгир Хўжамқулов иштирок этиб, йиғилганларга мазкур соҳада Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, миллий иқтисодиётимизнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг халқаро бозорларга интеграцияси учун зарур шароитлар яратиш ушбу янгиланишларнинг устувор йўналишлари ҳамда соҳада икки юздан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинганлиги, тадбиркорликнинг солиқ юки қисқартирилиб, хорижий инвестициялар учун максимал даражада қулай шароитлар яратилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидлаш жоизки, "AFROSIYOB PARRANDA" МЧЖ бугунги кунда Самарқанд вилоятида ўз ўрнига эга бўлган корхоналардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда мазкур корхонадаги ишчилар сони 229 нафарни ташкил этади. Мазкур МЧЖ омухта ем, парранда тухуми, парранда гўшти ишлаб чиқаришга мослашган бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йил 10 ой давомида омухта ем ишлаб чиқариш 94 608 тоннани ташкил этиб, шундан экспорт ҳажми 25 734,8 тн ташкил этмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида ўтган давр мобайнида партия дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда партия мавқеини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшганлиги учун мазкур ташкилот раҳбарига партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсталик совғаси топширилди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+