Депутатлик эшитуви: қишлоқ хўжалиги соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

30.11.2022, 15:27

Депутатлик эшитуви: қишлоқ хўжалиги соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

 Қарши туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Улугбек Ботировнинг ҳисоботи эшитилди. 

Ҳисоботда таъкидланишича, туманда 1000 тадан ортиқ фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 652 таси ғаллачиликка, 35 таси полизчиликка, 320 таси боғдорчилик ва узумчилик, 184 таси чорвачиликка ихтисослашган. 2021-2022 йилларда вилоятда мавжуд фермер хўжаликларининг 135 тасида қўшимча ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва бошқа йўналишлар бўйича  кўп тармоқли фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан 500 гектарда маҳаллий боғ, 300 гектарда токзорлар барпо этилди ҳамда 65 та фермер хўжаликларида сервис хизматлари ва 4 та гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилди. Натижада мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.  Кенгаш кўмаги билан 27 нафар ишсизларга чорва моллари харид қилиш учун 33 млн. сўм, 115 нафарига эса 1 сотихдан иссиқхона ташкил этиш учун 7,5  млн сўм  имтиёзли кредитлар ажратилди.  Томорқа ерларини оқова сув билан таъминлаш мақсадида 6 та артезиан қудуғи қаздириб  берилди.  Фермерларнинг дала шийпонларида ишчи-хизматчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида 100 бошдан парранда, 10 бошдан сигир ва 10 қутидан асалари оиласини боқиш ташкил этилмоқда. Паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ўз махсулотларини аҳолига ва тадбиркорларга етказиб бермоқдалар. Депутатлардан Руҳиддин Бердиев, Дилфуза Жўраева, Машҳура Ҳайитова ва бошқалар сўзга чиқиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фермер хўжаликлари дала четларига тут кўчати, терак ва ток қаламчалари, мевали дарахт  кўчатларини экишни жадаллаштириш, хўжалик аъзолари учун меҳнат дафтарчалари юритишни яхшилаш, дала шийпонларида шароит яратиш, ишловчиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалий таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+