Депутат мактабда ота-оналар иштирокида ўтказилган очиқ дарсда қатнашди

30.11.2022, 15:30

Депутат мактабда ота-оналар иштирокида ўтказилган очиқ дарсда қатнашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Уйчи туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида ўтказилган очиқ дарсда қатнашди.  Очиқ дарсда депутат иштирок этгани ўқитувчилар ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналарига янада кўтаринки кайфият бағишлади. Депутат Барно Мирзамова бугун таълим соҳасида катта эътибор қаратилаётганлиги, мактаблар сони ортиши, янги бинолар билан таъминланиши, бу саъй-ҳаракатларнинг замирида келажак авлодимиз бўлган ёшларимизни билимли, илм-маърифатли, зиёли ва ўзининг етук мутахассисларидан бўлиб етишлари учун амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Мазкур мактаб биноси ҳам қайта таъмирланиб, бугун замонавий кўринишга келганлиги, ўқувчилар учун барча шароитлар яратиб берилганлигини мамнуният билан гапириб ўтди.

Мулоқот жараёнида депутат ўқувчилар билан ўзаро фикр алмашдилар. Ўқувчи ёшларнинг ҳам фикрларини тинглади. Депутат ёшларга омадлар тилаб қолди. Очиқ дарс сўнгида мазкур мактаб фонди учун тарихий ва бадиий китоблар жамланмасини топширди.

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+