Тадбиркор аёлнинг имиджи қандай бўлиши керак? (+видео)

27.03.2018, 20:32

Тадбиркор аёлнинг имиджи қандай бўлиши керак? (+видео)

Қулоғимизга “ишбилармон аёл”, “бизнес вумен” деган иборалар тез-тез чалинади. Хўш, улар аслида қандай бўлиши керак? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши қошида ташкил этилган  “Аёл тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” фаолларининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, “Ўзбек тадбиркор аёлининг имиджини яратиш” мавзусида семинар теренинг бўлиб ўтди.

Илк маротаба мазкур мавзуда ташкил этилган ушбу семинар мамлакатимиздаги етакчи стилист маслаҳатчилар томонидан олиб борилди.

Семинарда партия Чилонзор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари, туман депутатлари, тадбиркор хотин-қиз аёллар иштирок этди.

– Тадбиркор аёлларимиз уйда, ишхонада, кўча-кўйда ҳаммага бирдек ўрнак бўлиши керак, – дейди тадбиркор Хадича Имомова. – Ҳозирги замонавий ўзбек тадбиркор аёли нафақат меҳнати, ишлаб чиқарган маҳсулоти, балки ташқи кўриниши билан ҳам ажралиб туриши керак. Партиянинг аксарият электорати тадбиркорлар эканлигини, хусусан, ишбилармон хотин-қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этишини инобатга олиб уларнинг ҳар томонлама етук бўлишлари учун мана шундай шарт-шароит яратиб берилганидан жуда ҳам мамнун бўлдик. Зеро, ҳар томонлама замон талабларига жавоб бериш тадбиркорнинг энг зарурий сифатларидан биридир.

Мастер класслар давомида тадбиркор аёлларнинг имиджида йўл қўйиладиган камчиликлар, уларни бартараф этиш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида мазкур мавзудаги амалий семинар-трейнинглар республикамиз бўйлаб ўтказилишига келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+