Иқтидорли ёшлар партия сафига жалб қилиняпти

06.02.2023, 17:15

Иқтидорли ёшлар партия сафига жалб қилиняпти

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд чет тиллар институти талаба ёшлари учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда  сўз олган O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Жаҳонгир Хужамкулов мазкур лойиҳадан кўзланган мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида сўзга чиққан Самарқанд давлат чет тиллар институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Отабек Ғайбуллаев  юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишларидан бири эканлиги, ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.  Талаба-ёшларни Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан ёниб яшашга ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлаб қолди. Жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини баён этиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан жавоблар берилди. Сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди ва аъзоликка қабул қилинди.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+