O'zLiDePнинг барча ҳудудий Кенгашларида жорий йилги давлат Дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

09.02.2023, 15:18

O'zLiDePнинг барча ҳудудий Кенгашларида жорий йилги давлат Дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

O’zLiDeP Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар  Кенгашлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг ўтган йилдаги фаолияти якунлари ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Илҳом Ботиров  сўз олиб, вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилда олиб борилган амалий ишлар ва натижалар хусусида тўхталди. Партия вилоят кенгаши фаолияти бўйича белгиланган вазифалар ижросига катта масъулият ва жиддий ташаббус билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда ўтган вақт мобайнида партия ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, ёшлар ва аёллар қаноти лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувлар орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек йиғилишда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамасида партия тузилмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, таклифлар билдириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бу борада партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар тузиб олинди.

Тадбир якунида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган иш-режаси тасдиқланди.

Жахонгир Хужамкулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+