Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Назм ва наво” кечаси ташкил этилди

14.02.2023, 16:35

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Назм ва наво” кечаси ташкил этилди

Каттақўрғон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” кечаси ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзоси Замира Исанова сўзга чиқиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой илмий ижоди, маънавий меърослари асарларини мутолаа қилишга ундаш бугунги куннинг муҳим жараёни эканлигини таъкидлади. Халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланиши жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихи тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Қизғин давом этган кечада таълим муассасаси ўқувчи ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган ўз саҳна чиқишларини тадбир иштирокчиларга тақдим этишди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+