Депутат Шеробод ва Бойсун туманидаги сайловчиларнинг мурожаатларини ўрганди

27.02.2023, 12:57

Депутат Шеробод ва Бойсун туманидаги сайловчиларнинг мурожаатларини ўрганди

Шу кунларда халқ вакилларининг аҳоли билан юзма-юз учрашувлари муаммоларга ечим топишда қўл келмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқуловнинг Бойсун ва Шеробод туманлари сайловчилари билан учрашувларида мактаблар фаолияти, тадбиркорлик субъектлари, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар ва аҳоли мурожаатлари билан яқиндан танишди.

Халқ вакилининг учрашуви Бойсун тумани “Оби” маҳалласи ҳудудида “Фирдавс невмедиcал” МЧЖ томонидан умумий қиймати 7 млрд. сўмга тенг бўлган тиббий килиниканинг, қурилиш жараёни танишувидан бошланди. Ушбу клиниканинг амалга оширилиши бўйича Инвестиция дастури асосида кредит ажратилиши режалаштирилди ва клиникада замонавий тиббий жихозлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач туман аҳолисини олис ва чекка, вилоят ҳамда пойтахт касалхоналарига тиббий аппаратлар учун текширувларга боришларига хожат қолмайди. Ушбу замонавий клиниканинг бугунги кунда пардозлаш ва моддий техника базалар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бойсун тумани “Газа” МФЙ ҳудудидан 6 гектар ер майдонида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Ажратилган ер майдони 34 та лотларга ажратилиб, ҳозирда “Э-ИЖРО” очиқ ауцион савдоси орқали 24 та лотлар сотилган, қолган 10 та лотни “Э-ИЖРО” очиқ ауцион савдосига жойлаштириши ишлари олиб борилмоқда.  Депутат Ҳазратқул Хўжамқулов туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида тумандаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолиятини ўрганишди. Ўрганиш жараёнида ёшлар ва тадбиркорлар учун ажратиб берилаётган ер майдонлари, шунингдек уларнинг таклифлари кўздан кечирилди ҳамда мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ҳозирда Бойсун тумани Даштиғоз маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қурбонали Амин” фермер хўжалигига қарашли 5,0 гектар ер майдонида туман Давлат Ўрмон хўжалиги томонидан ўрик, тут, элдор қарағай, наматак, олма, шумтол, сафора каби дарахтларнинг уруғларидан кўчатлар тайёрлаш мақсадида экиш ишлари олиб борилмоқда. Халқ вакили мазкур жараён билан танишиб, тумандаги ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида терак қаламчалари, 1000 тупга яқин пайванд бодом кўчатлари экиш ишлари ҳам олиб борилди.

Шунингдек, Ҳазратқул Хўжамқулов туман ҳокими мутасадди раҳбарлари билан ҳамрохлигида Бойсун туманида янгидан қурилаётган Янги Ўзбекистон массивида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўзда кечирар экан, қурилиш ишларини сифатли ва халқ манфаатларига мос равишда шароитлар яратиб берилиши борасида ўз таклифларини билдириб ўтди.

Депутатнинг Шеробод туманидаги сайловчила билан учрашувлари ҳам мазмунли бўлиб ўтди. Дастлаб Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраев ва масъуллар иштирокида аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. Учрашувда “Тароқли” маҳалласидаги “Тожиев Соҳиб” оилавий корхонасининг кредит олиш билан боғлиқ, шунингдек, анорчиликка ихтисослашган “Сардорбек-Султонбек-Самир-Далер” МЧЖ ҳамда “Азизбек-Шеробод-Экспорт” фермер хўжалигининг кредит қарздорлигини тўлаш муддатини узайтириш масалаларига эътибор қаратилиб, ушбу муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашувлар давомида кўтарилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар орқали ҳал қилиниши чоралари кўрилди.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+