Мактаб жиҳозлари қаерда?

28.02.2023, 19:00

Мактаб жиҳозлари қаерда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Феруза Нигматова сайловчилар билан учрашиш,  ҳудудда кечаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бахмал туманида бўлди. Туман ҳокимиятидаги сайловчилар билан учрашувида ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам ҳозир бўлгани аҳоли мурожаатларини жойида ҳал қилиш имконини берди. Шундай мулоқот туман Халқ қабулхонаси вакиллари иштирокида  ҳам ташкил этилди.

 Сўнгра ҳудудда ўтган йили инвестиция дастури асосида янгидан бунёд  этилган  ва реконструкция қилинган 85 ва 83-умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишди. Масканлар ҳали ҳамон тўлиқ жиҳозланмагани аниқ бўлди.      Жумладан,  83-мактабга ошхона, кутубхона, спорт жиҳозлари етказиб берилмаган, 85-мактабдагилар ҳам компьютер ва бошқа ўқув жиҳозларини интиқлик билан кутишмоқда. Мутасаддилар билан камчилик сабабларига ойдинлик киритилди. Уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Депутат муаммоларни ўз назоратига олди.

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+