Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!

19.03.2023, 14:55

Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети билан ҳамкорликда “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Конституциявий қонун лойиҳасида ижтимоий давлатга хос ёндашув таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда.

Конституцияда фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш имконияти белгилаб қўйиляпти. Айтиш мумкинки, 2017 йилгача олийгоҳларда ўқиш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгарди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. Магистратура учун эса 5 бараварга кўпайди.

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Конституциямизда олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи кафолатланмоқда. Ушбу норманинг киритилиши олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига давлат иштирокини чеклашга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллигини таъминлашга замин яратади.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча талабаларни ўзларининг фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+