Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш чораларини кўради
25.03.2023, 16:07
Бухоро шаҳар ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган тадбирда Конституцияга киритилаётан концептуал ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, янгиланаётган Конституцияда ҳар кимнинг меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Мазкур норманинг Конституцияда белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақлари миқдори шунчаки эмас, айнан уларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлашда, пировард натижада аҳоли турмуш даражасини яхшилашда ва мамлакатимизда ижтимоий адолатни устувор қадриятга айлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши мустаҳкамланмоқда. Қолаверса, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши қайд қилинмоқда.
—Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова.
Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутат томонидан батафсил жавоб берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг