Таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади

27.03.2023, 13:09

Таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади

Яккабоғ туман ҳокимлиги биносида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматова Конституцияга киритилаётган янги нормалар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда ақли заиф, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, таянч аъзоларида нуқсони бўлган 21 000 дан ортиқ болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, енгил даражадаги ногиронлиги бўлган 18 000 нафарга яқин ўқувчилар мактабларда соғлом болалар билан биргаликда ўқишмоқда.

Янгиланаётган Конституцияда илк маротаба инклюзив таълим учун шароит яратишга оид алоҳида норманинг белгиланиши таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ва тарбия уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши, таълим олиш жараёнида уларни бирор-бир шаклда камситишга йўл қўйилмаслиги, барча болаларнинг тенглиги таъминланишига хизмат қилади. Пировардида, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқи таъминланади.

Ш. Холмахаматова қайд этганидек, Конституциямизда давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш ҳуқуқининг назарда тутилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига ишорадир. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшлар учун давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олиш орқали ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини кенгайтиришдир. Мазкур конституциявий қоиданинг белгиланиши бу борадаги ижобий йўналиш доимо сақлаб қолинишини, давлат олий таълим муассасаларида грант ўринлари йўқолмаслигини таъминлашга хизмат қилади.

Семинарда шунингдек, уй-жой, суд тизимига оид киритилаётган нормалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+