Конституциявий ислоҳотларга бағишланди

28.03.2023, 16:08

Конституциявий ислоҳотларга бағишланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонованинг Бухоро туманидаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказган учрашувлари янгиланаётган Бош қомусимиз мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланди.

Жумладан, туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, мактабгача ва мактаб таълими мутасаддилари, маданият соҳаси мутахассислари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва бошқа бир қатор соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувларда бош қомусимизнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муҳим нормалари тўғрисида сўз борди.  

Ҳар бир соҳа ходимлари учун тааллуқли бўлган бўлим, боб ва моддалар бўйича тушунтиришлар берилди. Айниқса, бугунги кунда кундалик турмушимиздан кенг ўрин олиб бораётган “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида амалга ошириладиган ишлар босқичма-босқич янгиланаётган Конституциямизда мустаҳкам белгилаб берилганлиги ушбу муҳим ҳуқуқий ҳужжат Ватанимизнинг бугунги ва кейинги навқирон авлод вакиллари учун том маънода ҳаётбахш дастур эканлиги алоҳида таъкидланди.  

Бундан 32 йил олдин қабул қилинган Конституциямизни янгилашни ҳаётнинг ўзи тақозо этгани боис, аниқроғи мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотлар ушбу муҳим ҳужжатни қайта кўриб чиқишни кун тартибига қўйгани, шунинг учун ўтган йилнинг май ойидан бошлаб у умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги хусусида учрашувларда атрофлича сўз юритилди. Таълим, соғлиқни сақлаш, фан,  маданият, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларнинг вакилларидан айниқса юртимиз аҳолисининг кўпчилигини ташкил этадиган ёшлардан тушган таклифларнинг аксарияти Конституциявий комиссия томонидан ҳисобга олиниб, Қонун лойиҳасига киритилганлиги мамлакатимиз тақдири ва юртдошларимизнинг кейинги ҳаёти Янгиланаётган Конституцияга бевосита боғлиқ эканлиги қайд этилди.  

Шунингдек, учрашувлар чоғида сўнгги олти йил давомида тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларга қулай шароит яратиш мақсадида муҳим қонунлар, давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинганлиги, мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратилганлиги, тиббиёт соҳаси ва соҳа эгаларининг ҳуқуқлари янада кенгаяётганлиги ва бу нормалар ҳам Конституциямизда мустаҳкамланаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

Учрашувларда Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда барча соҳа ходимлари фаол иштирок этиши уларнинг юртимиз тақдирига бефарқ эмасликларидан далолат бериши қайд этилди.  

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутат Э.Аслонова томонидан батафсил жавоб берилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+