Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади

30.03.2023, 12:28

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади

Мингбулоқ туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан янгиланаётган Конституциямиз тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиёсов сўз олиб асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлигини таъкидлади.

Таъкидланганидек, гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади.

Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши камида 30 фоизни ташкил этиши таъминланади. Энг аввало, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга, иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.

  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+