O'zLiDeP етакчиси завод ишчи-ходимлари билан дилдан суҳбатлашди
31.03.2023, 11:59
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашувларини давом эттирган масъуллар навбатдаги манзил – “Amudaryotex” хорижий корхонасига қарашли ўсимлик ёғ-мой ишлаб чиқариш заводига ташриф буюришди ва ишчи-ходимлар билан дилдан суҳбатлашишди.
Суҳбат давомида завод ишчи-ходимларига Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланганини мисоллар билан тушунтиришди. Янгиланаётган Конституция жонажон Ватанимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда муҳим ўрин тутишини айтиб, бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга чақиришди.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов маъсул вакиллар билан биргаликда 40-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ташкил этилган фермерлар боғига боришди. Боғда янги экилган мевали дарахт кўчатлари яхши парвариш қилинаётганини кўриб, керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди. Шунингдек, мактаб педагоглар жамоаси билан ҳам учрашиб, янгиланаётган конституциявий қонун лойиҳасининг 50 ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилгани, Асосий қонунга киритилаётган ўзгартишлар билан соҳа ходимларининг конституцион ҳуқуқлари, манфаатлари, мақоми мустаҳкамланаётганини айтиб ўтишди. Ўз навбатида, мазкур янгиланишларнинг соҳа ривожидаги ўрни хусусида педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Масъуллар ўқитувчиларни ўз фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда референдумда Янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.
Учрашув “Амударё томорқа хизмати” кластерида ҳам давом эттирилди. Масъуллар кластердаги иш жараёни билан яқиндан танишди. Корхонага қарашли цехларда тайёрланаётган пишириқ ва нонлар, 750 тонналик сиғимга эга музлатгичда сақланаётган сабзавот ва мева-чева захираси, 50 сотихлик иссиқхонада етиштирилаётган сабзавотларни кўриб, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва маслаҳатларини беришди ҳамда тадбиркорларни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чорлашди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
-
Депутатлар мирзачўллик сайловчилар билан учрашди
18.04.2024, 11:57
Фикрингизни қолдиринг