Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда

04.04.2023, 16:29

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда

Айни кунларда Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум олдидан Конституциявий қонун лойиҳасига ташвиқотига бағишланган оммавий тадбирлар, учрашувлар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Эътиборли томони, ушбу тарғибот тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари – Муҳаббат Ўролова, Шамсиддин Каримов, Сабоҳат Раҳматовалар ташаббуси билан тумандаги маҳалла, таълим масканлари, корхона ва ташкилотларда бир қанча тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шундай тадбирлардан бири Пахтакор туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ташкил этилиб, унда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек,  Янги Конституцияда инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда.

Хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, ушбу муддат ушлаб туриш қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши (“Хабеас корпус” институти) ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), шунингдек, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу қоидалар шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.

Депутатлар барча тадбир иштирокчиларини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирдилар.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлар билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+