Халқ ва жамият – ўзгариш ва ислоҳотлар ташаббускори

04.04.2023, 16:33

Халқ ва жамият – ўзгариш ва ислоҳотлар ташаббускори

O‘zLiDeP Навоий шаҳар бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Навоий филиалларида “Халқ ва жамият – ўзгариш ва ислоҳотлар ташаббускори!” мавзусида ташвиқот учрашувлари ўтказилди.

Маҳаллий кенгаш депутати, партия вилоят ҳудудий ташкилоти раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, техника фанлари доктори Ш. Носирова  Бош қомусимизнинг янги таҳрирдагисига зарурат туғдирган омиллар, янги нормаларнинг ва уларнинг аҳамияти ҳақида атрофлича сўзлади.

- Конституция ўзи нима? Конституция – давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади, – деди “Zarafshon golden group” МЧЖ   меҳнат ресурслари билан ишлаш бўйича директор ўринбосари, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори А. Рўзиқулов. – Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қонун, фармон, қарор ёки бошқа бўладими авваламбор Конституцияга асосланади.

Асосий қонунимиз замондан орқада қолиб кетмасагина, у шиддат билан олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг Бош ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қила олади, тинч ва осуда ҳаётимизнинг кафолати бўла олади!

O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+