Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз

06.04.2023, 16:39

Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Унинг шаъни ва қадр-қиммати эса дахлсиздир. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. Бу нормалар янгиланаётган Конституциямизда белгиланмоқда. Ваҳоланки, ушбу қайдларнинг моҳиятида ҳам инсон қадрини юксалтиришдек эзку мақсад ётибди.

Ангор туманидаги “Ишга марҳамат!” мономарказида O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз” номли эвент тадбирида ҳам шу каби ўзгаришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида сўз борди. Туман ёшлари ҳамда партиямиз фаоллари иштирок этган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев, туман кенгаши депутати Ш.Собировлар сўзга чиқиб, Бош Қомусимизда ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги, инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек,  янгиланаётган ҳужжатда белгиланганидек, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш,  мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+