Конституциявий қонун лойиҳаси маҳалла фаолларига тушунтирилди

06.04.2023, 16:44

Конституциявий қонун лойиҳаси маҳалла фаолларига  тушунтирилди

Бойсун туманидаги 1-касб-ҳунар мактабида “Янги Конституция билан, Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов, халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши котибияти ҳамда депутатлари, шунингдек, маҳалладаги фаоллар, ёшлар ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбирда Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида сўз борар экан, авваламбор, унда илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш мақсад қилингани таъкидланди. Чиндан ҳам инсон, унинг ҳаёти, ор-номуси, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари ҳар нарсадан устундир.

Хусусан, Асосий ҳужжатда айбсизлик презумпциясига янада аниқлик киритилаётгани, амалдаги 26-моддада шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган бўлса, эндиликда (28-моддада) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланаётгани бунинг яққол мисоли бўлади.

Тадбирда иштирокчилар 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Худди шундай тадбир ҳудуддаги 8-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+