O‘zLiDeP вакиллари юртдошларимизни эркимиз кафолати учун овоз беришга чақирди

07.04.2023, 15:52

O‘zLiDeP вакиллари юртдошларимизни эркимиз кафолати учун овоз беришга чақирди

Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижаси бугун вилоятимизнинг ҳар гўшасида бўй кўрсатмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган янгиланишларга барча соҳа вакиллари муносиб ҳисса қўшаётир.

Марҳамат туманидаги “Буюк маскан” сўлим дам олиш масканида очиқ осмон остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазму-моҳиятига бағишланган йирик тарғибот тадбири  1 400 нафар иштирокчини қамраб олди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, парламет қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Партия лидери тадбирни очиб берар экан, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари қўйилган қадамлар албатта асосий қонунимизни янгилаш зарурлигини тақозо этгани ва янги таҳрирдаги ҳужжатда Ўзбекистон ижтимоий давлат деган ғоя асосий мезон қилиб олинганини таъкидлади. Конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклифлари, хоҳиш-истаклари эътиборга олингани, ҳужжат референдумга қўйиш орқали қабул қилинишини айтди.

- Янгиланаётган Бош қомусимизда пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда, – деди Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг раиси Ўктам Охунов. – Бу янгиликлар отахон-онахонларимизга эътибор ва ғамхўрлик миқёсини янада кенгайтиради, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлайди. Шу боис барчангизни  30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чақираман.

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+