Янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида фуқароларимизга тушунтиришлар берилди

07.04.2023, 16:35

Янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида фуқароларимизга тушунтиришлар берилди

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида Хатирчи туманидаги Амир Темур номли истироҳат боғида ташвиқот тадбирини ташкил қилди.

Тадбирда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари O'zLiDePнинг фаол ёшлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққан партия фаоллари ҳамда депутатлар янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди. Жумладан, Янгиланган Конституциямиз лойиҳасида ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланиши тадбиркорларимиз узоқ кутган тарихий адолатни юзага чиқаради, кафолатни юқори даражада мустаҳкамлайди. Бу ишбилармонлар ихтиёридаги ернинг бозор қиймати шаклланишига, ер капиталга айланиши ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш соҳасида давлат раҳбари ташаббуси билан катта ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерлари фақатгина ижарага берилиши ва халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжини қондирувчи асосий манба бўлиб қолиши қонунларимизда мустаҳкамланяпти.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган Ватан, тинчликни мадҳ этувчи қўшиқлар, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Тадбир якунида депутатлар, партия фаоллари барча тадбир иштирокчиларини  30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+