Конституция – турмуш тарзимизни яхшилайди

07.04.2023, 16:37

Конституция – турмуш тарзимизни яхшилайди

Эркин фуқаролик, ҳуқуқий демократик жамият қуришда таълим-тарбия ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу маънода янгиланаётган Бош ҳужжатнинг мукаммал ишлай бошлаши халқимиз турмуш-тарзини янада яхшилайди.

Термиз шаҳридаги Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида янгиланаётган Конституция ва унинг мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган эвент тадбирида айни шу жиҳатларга тўхтаб ўтилди. Талаба-ёшлар ва университет ўқитувчилари иштирокида ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, Тошкент давлат юридик университети доценти Шерзод Хаитовлар сўзга чиқиб, айнан 41-,50- ҳамда 51-моддалардаги таълимга оид нормаларни шарҳлаб беришди.

41-модданинг амалдаги матни бундай эди: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”. Айни моддани қуйидагича янги таҳрирга ўтказилмоқдаки, унда ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиш билан бирга, давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаши белгилаб қўйилмоқда. Бу 50-моддада қайд қилинган. 51-моддада эса фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли эканлиги, олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланмоқда.

Тадбирда университет ўқитувчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Талабалар жўрлигида ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Дарвоқе, ҳар қандай инсон капиталининг мавқеи мамлакат миқёсида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Бунда бир муҳим жиҳатни - “Таълим фақатгина шахснинг келажакдаги муваффақияти эмас, балки жамият ва қолаверса, миллатнинг жамоавийликка йўналтирилган келажагига сармоя” эканлигини унутмаслик керак.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+