Янгиланаётган Конституциямиз халқ манфаатларига тўлиқ хизмат қилади

10.04.2023, 12:14

Янгиланаётган Конституциямиз халқ манфаатларига тўлиқ хизмат қилади

Янги таҳрирдаги Конституциямизда илгари амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойили “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилмоқда. Унда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортмоқда, ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга ошмоқда. Чунки, Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда “инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган мезон асос қилиб олинган. Шу боис Бош Қомусимизни том маънода халқ Конституцияси бўлмоқда, десак хато бўлмайди. 

Жарқўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактабида ўтказилган навбатдаги ташвиқот тадбирида айни шу жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов, туман Кенгаши депутатлари Б.Кенжаев, М.Тошмуродовалар сўз олиб, ўзгараётган моддаларни шарҳлаб берди. Улар бизга қандай ҳуқуқ ва имкониятлар беришини тушунтириб ўтди.

Тадбирда туман халқ таълими ходимлари, ўқитувчилар, “Ҳаитобод” ва  “Қорақурсоқ” маҳаллаларининг ҳотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этди. Улар ўтказилаётган референдумни сўзсиз қўллаб-қувватлашларини билдириб, унинг мамлакатимиз изчил ривожланишида тарихий аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+