Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!

10.04.2023, 17:00

Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!

O`zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши ҳамда ҳалқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари – Ғанишер Авалбоев ва Нигора Асқарова ташаббуси билан “Нурафшон” маҳалла фуқаролар  йиғини ҳудудидаги 24- умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир шундай деб номланди.

Тадбирда депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда  ногиронлиги бор фуқаролар ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида депутатлар, Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилар эканлар, давлат ўз зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиш, мажбуриятини олаётганлиги ҳам ижтимоий давлат тамойилининг яққол ифодаси эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

- Мамлакатимизда ногиронларга жуда катта эътибор қаратилмоқда. айниқса, сўнгги олти-етти йилда биз доимо давлатимизнинг, халқимизнинг меҳр-саховатини сезиб яшаяпмиз, - дейди  тадбир иштирокчиси II – гуруҳ ногирони Зилола Халилова. -.Янги Конституциямизда илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юклаётгани эса бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда ҳуқуқий асос бўлади.

Байрамона руҳ, кўтаринки кайфият ҳукмрон бўлган тадбир давомида эл орасида ҳурмат қозонган тадбиркорлар, нуронийларнинг дил сўзлари, ҳаваскор санъаткорларнинг Ватанни, тинчликни, меҳнатни, муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлари, дилрабо рақслари йиғилганларга олам-олам қувонч улашди.

Тадбир сўнгида депутатлар барча маҳалла аҳлини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қолишди.

Ғанишер Авалбоев,

 O`zLiDeP  Шароф Рашидов туман

 Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+