Талаба ёшлар референдумда янгиланаётган Конституция учун якдиллик билан овоз беришларини билдирди

11.04.2023, 13:18

Талаба ёшлар референдумда янгиланаётган Конституция учун якдиллик билан овоз беришларини билдирди

O'zLiDeP Юнусобод тумани Кенгаши томонидан Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, ташвиқот гуруҳи аъзолари, университет талабалари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбир жараёнида депутатлар иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар беришди. Таъкидланганидек,  Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Депутатлар аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар эканлиги, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етишини ҳисобга олиб, Конституцияга ёшлар масаласига алоҳида боб киритилаётгани муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида  таъкидладилар. Шунингдек, Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Тадбир иштирокчилари ўзларини саволларига тўлиқ жавоблар олишди. Тадбир иштирокчилари 30 апрелда Янгиланаётган Констутция учун якдиллик билан овоз беришларини билдирди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+