Янги Конституция – фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси асосидир!

13.04.2023, 15:13

Янги Конституция – фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси асосидир!

Бойсун туманидаги умумтаълим мактабларда шу номли тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ўқитувчилар, ёшлар, хотин-қизлар, маҳалла фаолларига Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилаётгани ҳақида тушунча берди.

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилаётгани — жамиятда ушбу касб эгаларига нисбатан йиллар давомида шаклланган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш йўлида ташланган қадам, дея баҳолаш мумкин. Чунки таълим сифатининг орқага кетиши — ўқитувчининг меҳнати қадрсиз бўлгани билан бевосита боғлиқ.

Депутат шулар ҳақида сўзлар экан, барчани референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+