O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент тадбири – Ховосда

13.04.2023, 15:40

O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент тадбири – Ховосда

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Ховос туманида очиқ осмон остида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташкил қилинди.

Унда OʻzLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Ш. Бозорбоева, партиянинг туман кенгаши аппарат раҳбари Б. Ўралов, депутат Т. Раззоқов, маҳалла фахрийлари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасликни таъкидлашди. Шу кунларда Ўзбекистонда жудаям қизғин жараён кечаётгани, ҳар жиҳатдан мукаммал, янгиланишларга мос конституциявий-ҳуқуқий асос вужудга келтирилаётганини эътироф этишди.

Асосий қонунимиздан ўрин олаётган нормалар мамлакатимиз ва халқимиз фаровонлиги учун улкан аҳамиятга эга. Жамиятимизни либераллаштириш, демократлаштириш тарафдори бўлган O‘zLiDeP ҳозирги жараёнларда “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!”, “Биргаликда очиқ жамият сари!” каби шиорлар билан янада фаоллашмоқда. Сиёсий кучнинг ғоят фаоллиги нафақат конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускорларидан бири эканлиги билан, балки асосий қонун такомиллаштирилиши асосида турувчи ғоялар партия дастурий қарашларига ҳамоҳанг эканлигида ҳамдир.

Нотиқлар қайд этганидек, ҳужжатда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятларни олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда. Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда.

- Шундай экан, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлиб, янгиланаётган Конституция учун овоз берайлик, – деди сиёсий куч масъуллари тадбир якунида.

Тадбир концерт дастурига уланди, эстрада хонандаларнинг куй-қўшиқлари томшабинларга завқ улашди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

бўлим бошлиғи

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+