Халқ ва жамият – ўзгаришлар ва ислоҳотлар ташаббускори

17.04.2023, 15:53

Халқ ва жамият – ўзгаришлар ва ислоҳотлар ташаббускори

Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум олдидан  Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишлаб ташкил этилаётган оммавий, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири – Янгиобод туманида ҳам ташкил этилди. “Халқ ва жамият – ўзгаришлар ва ислоҳотлар ташаббускори” деб номланган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва маслакдошларимиз ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига тўхталар эканлар, сўнгги олти-етти йилда туманда бўлаётган ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Янгиобод вилоятнинг энг чекка туманларидан бири бўлиб, қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳисобланади. Бу ерда 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Жадал давом этаётган ислоҳотлар самараси янгиободликлар ҳаётида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Бугунги кунда бу ерда 14 та қўшма ва хорижий корхоналар, 70 дан ошиқ кичик саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса юзлаб аҳолининг бандлигини таъминлаш имконини берди. Ободончилик ва бунёдкорлик жараёнлари сабаб, туман кундан кунга чирой очмоқда.

- Бундан олти-етти йил муқаддам чегараларимиз ёпиқ. Қон-қардош икки халқ ўртасидаги алоқалар деярли узилиш даражасига етиб қолган эди, - дейди тадбир иштирокчиси, O`zLiDeP фаоли Содиқ Бобоев. – Бугунги кунга келиб, бу алоқалар қайтадан тикланди. Бугун ҳаётимизга фаровонлик олиб келаётган бу ўзгаришларнинг барчаси Бош Қомусимизда муҳрлаб қўйилмоқда. Шунинг учун, янгиободликлар 30 апрель куни референдумда фаол иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб овоз беришларига ишонаман.

Ўтаётган кунидан розилик, эртанги кунига ишонч, шукроналик туйғулари акс этган бу каби дил сўзларини катта-ю кичик барчадан эшитиш мумкин эди.  

Тадбир сўнгида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+