Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимида қолди

02.04.2018, 17:13

Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимида қолди

Чимбой туманидаги “Чимолгазтаъминот” туманлараро бўлими қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш, қуйи бўғиннинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда аъзоларнинг сифат таркибини яхшилаш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

–Партиямиз ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, бугун одамлар орасига чуқур кириб боришга интилмоқда, – дейди  БПТ билан  ишлаш гуруҳи раҳбари Б.Танирбергенов. – Бу ишни амалга оширишда жойларда тузулган қўйи бўғинларнинг фаоллиги ўта муҳим ҳисобланади. Ҳозирда 24та аъзоси билан партиянинг ғояларини аҳолига етказишда ва уларнинг муаммоларининг ўрганиб, ижобий ҳал қилишда бизга кўмакдош бўлган қўйи бўғиннинг фаолияти бизни қониқтирди.

Йиғилишда шунингдек, қўйи буғиннинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар тасдиқлаб олинди.

Йиғилиш  сўнггида  БПТ фаолияти қониқарли деб топилди ва Азамат Қудайбергенов БПТ раислигига қайта сайланди.

Б.Ганиев,

O‘zLiDeP Чимбой туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+