Хотин-қизларни ёт ғоялардан асраш – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг доимий эътиборидаги масала

02.04.2018, 17:17

Хотин-қизларни ёт ғоялардан асраш – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг доимий эътиборидаги масала

O‘zLiDeP Кегайли туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Аёл маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори” лойиҳаси доирасида “Оила маънавият булоғи” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши ходимлари, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда асосан хотин-қизларимизнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, уларнинг саломатлигини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, эрта турмуш қуришнинг салбий жиҳатлари муҳокама қилинди.

– Давлатимиз томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, давлат ва жамият бошқарувидаги даражасини янада ошириш мақсадида давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилиб келинмоқда, – деди 1 сон ФХДЁ Кегайли туман бўлими мутахассиси З.Алиева. – Жорий йилнинг 2 февраль кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши ҳам  уларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир кўриниши бўлди.   

Тадбирда хотин-қизларни ён-атрофимизда юз бераётган турли бузғунчи ёт ғоялардан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, эрта турмуш қуриш ва ажримларнинг олдини олиш, айниқса аёллар орасида кўпроқ учраётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни камайтириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини кўпайтириш кераклигини таъкидлаб ўтилди.

Асем СИРИМБЕТОВА

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1649
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+