Мақсадимиз “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш”

07.07.2023, 17:02

Мақсадимиз “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш”

Тўрақўрғон тумани 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёйевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов иштирокида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Чортоқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, туман кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Учрашувни O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов қисқача кириш сўзи билан бошлаб берди. Сўнгра ишончли вакил Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида белгилаб берилган бешта мақсаднинг мазмун-моҳиятини атрофлича таништирди. Жумладан, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратиш йўналишида 2030 йилгача мактабгача таълимга болаларни юз фоиз қамраб олинишига эришиш, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури, барча шаҳар ва туманларда “Истеъдод –интилиш- истиқбол” деб номланувчи мактаб-интернатларни ташкил этиш кабиларга эътиборни қаратди.

Шунингдек, у “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш” мақсадига тўхталар экан, вилоятда, шу жумладан, Наманган вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар кўлами ҳақида тушунча берди.

Ишончли вакил сув ресурсларидан тежаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши ва бундан кутилаётган натижаларни ҳам таҳлил қилиб берди. Президентликка номзоднинг қолган иккита мақсадида белгилаб берилган вазифалар ҳам учрашув иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан ёшлар, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёйевнинг сайловолди Дастурини, унда белгиланган бешта мақсадни якдиллик билан қўллаб-қувватлаб, барча сайловчиларни фаолликка чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+