Амалий ислоҳотлар одамлар қалбига тез кириб боради

19.07.2023, 10:04

Амалий ислоҳотлар одамлар қалбига тез кириб боради

Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда “инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояларни устувор этиб белгилангани барчани қувонтиради. Умуман, амалий натижа, инсон манфаати, унинг қадр-қиммати бош мақсадга айланган.

Бундан салкам етти йил олдин Президент Шавкат Мирзиёев бошлаб берган ва давом этаётган демократик ислоҳотлар ўзининг амалий натижасини бермоқда. Бу эса кейинги жуда қисқа даврда амалга оширилган, асрга татигулик ислоҳотларни халқимиз тўла қўллаб-қувватлаётганидан далолат. Бир сўз билан айтганда, амалий натижа билан мустаҳкамланган, ўз меваси, ҳосилини бераётган ислоҳотлар одамларимиз қалбига, юрагига тез кириб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари яқинда лавозимга киришиш нутқида “Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, унинг қалбида ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз. Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади. Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлаш мен учун улкан бахт, улкан шарафдир” дея таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари амалий ишлар билан Янги Ўзбекистон, учинчи ренесанс пойдеворини қуришдек ҳаётбахш ғоя атрофида халқимизни бирлаштириб, юксак марралар сари қатъият билан бошлаб бормоқда. Элу-юртимиз манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилишни ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни деб билган, кўп миллатли халқимиз орасида улкан обрў-эътибор қозониб, тараққиёт учун бирлаштиришга қодир инсон.

Дарҳақиқат, юртимиз, Ватанимиз битта – Ўзбекистон. Унинг бугунги ва эртанги кунини ўйлаб яшаш, шуҳратини ошириш – барчамизнинг муқаддас вазифамиздир. Президентимизга елкадош бўлиб, Ватан ва эл-юрт манфаати йўлида янада жипслашамиз ва инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатни биргаликда албатта қурамиз!

Равшан ФОЗИЛОВ,
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар  кенгаши раиси, 
Халқ депутатлари  Тошкент шаҳар кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+