Чиройли, баландпарвоз гапларга эмас, аниқ натижага қараб баҳо берадиган давр келди

20.07.2023, 09:42

Чиройли, баландпарвоз гапларга эмас, аниқ натижага қараб баҳо берадиган давр келди

Бугун халқимиз чиройли, баландпарвоз гаплар билан муваффақият қозониб бўлмаслигини, бундай йўл билан ислоҳотлар маромига етмаслигини англаб етди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида ҳам бу хусусида фикрлар билдириб ўтилди.

Нутқда Президентимиз одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти, миллионлаб инсонлар —ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланмоғи шарт эканини таъкидлар экан, барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берилишини айтиб ўтди.

Бу фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, агар биз жонажон Ўзбекистонимизни янада гуллаб яшнашини, дунё саҳнида ўз овози, ўз нуфузига эга бўлишини истар эканмиз, амалий ҳаракатларга куч беришимиз лозим. Сўз ва иш бирлиги таъминланиши даркор. Бундан бошқа йўл йўқ. Чунки Ўзбекистон дунёга интеграллашиб бормоқда. Бутун олам юртимизга кўз тикиб турибди. Инвесторлар ўзларининг маблағини тиикиш ва биз билан ўзвий алоқа ўрнатишга шай турибди. Бундай шароитга ҳар биримиз маррани баланд олиб, Президентимиз теварагида жипслашиб, ҳар бир ҳаракатимизни амалий иш билан мустаҳкамлашимиз керак.

Юртбошимиз нутқида эътироф этилганидек, сафимизга юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган қанча-қанча салоҳиятли ёшлар кириб келмоқда. Уларнинг тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарлари, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчилари намоён бўлмоқда. Демак илм-фан, технология ва инновация ривожланаётган экан, бизнинг фарзандларимиз дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини исботламоқда. Уларнинг кучидан, салоҳиятидан унумли фойдаланиб, юрт тараққиётини равнақ топтиришга ҳаракат қилишимиз лозим.

Дарҳақиқат, ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни ҳам, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади. Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлашни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзи учун улкан бахт, улкан шараф эканини изҳор этар экан, ана шу буюк мақсад йўлида халқимиз ҳам Юртбошимиз билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлади, деб ишонаман.

Мавлуда Ибрагимова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+