Ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

10.08.2023, 10:15

Ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан жойларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

“Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” мавзусида Жиззах ҳарбий гарнизон маданият саройида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Нигматова, Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ф.Одилов, партия фаоллари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, ҳарбий қисм зобит ва аскарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, Ватан мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий жанговар қудратини ошириш ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритилди.

Ўз навбатида ҳарбийлар ҳам сўзга чиқиб, сўнгги йилларда зобит ва аскарларимизнинг ўз хизмат вазифаларини ўташ учун яратилаётган шароитлар, ҳарбий тайёргарлик ҳақида сўз юритиб, Ватан ҳимояси ишончли қўлларда эканлигини, армиямиз ҳар доим халқимизга таянишини таъкидлаб ўтдилар.

Сирожиддин АҲМАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес

тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    593
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+