Нуронийлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
11.08.2023, 09:55
O’zLiDeP Косон туман кенгаши ташаббуси билан “Кексалар эътиборимизда” ёшлар патронаж ҳаракатининг лойиҳаси доирасида туман фахрийлари учун тиббий кўрик ташкил этилди.
-Соғлиғимни текширтирмаганимга анча йил бўлганди, - дейди Нартибаланд маҳалласида яшовчи 76 ёшли Нормурод ота Мирзаев. - Очиғи дўхтирга боришга вақтим ҳам ва маблағим ҳам йўқ эди-да. Биз фахрийлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилаётганлигини эшитиб, туман шифоатхонасига келдим. Шифокорлар соғлиғимни синчиклаб текшириб, юрак-қон томир касалликларига дучор бўлганлигимни аниқлашиб, даволанишим учун ташҳис қўйиб беришди. Муҳтарам Президентимизга, қолаверса, партия раҳбариятига биз кексаларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Мазкур тадбир жараёнида малакали шифокорлар томонидан икки юзга яқин отахон ва онахонларнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, аниқланган касалликлар бўйича даволаниш учун шифохоналарга йўлланмалар берилди. Шунингдек, ёлғиз яшаётган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати шакллантирилиб, потронаж ҳамширалар ва шифокорлар уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиб турадиган бўлишди. Эъзозу эҳтиромдан мамнун нуронийлар тадбир интиҳосида кун сайин гуллаб яшнаётган ҳур Ватанимиз, тинч ва осмонимиз мусаффо, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин, истиқлолимиз абадий бўлсин дея дуога қўл очдилар.
Улуғбек БОЙМУРОДОВ,
O’zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг
биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг