Дориломон кунлар шукронаси

16.08.2023, 10:19

Дориломон кунлар шукронаси

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими ва Чироқчи туман кенгаши ҳамкорлигида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига бағишлаб “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажакка пойдевор” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этган анжуманда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, шону шуҳрати, ҳар бир фуқаро, айниқса, меҳр ва эътиборга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳақида ғамхўрлик қилинаётганлиги, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги, тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълимни замонавийлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш асносида маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги улуғвор ишларни алоҳида эътироф этишди.

-Янги Ўзбекистонимиздаги ислоҳотларнинг сифат даражасини ошириш - халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, - деди O’zLiDeP Чироқчи туман кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Момосулув Бердиқулова. - Унинг негизида “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Тумандошларимиз кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун ҳолда ҳаётдан рози бўлиб, шоду хуррамликда умргузаронлик қилмоқдалар. Сайловчиларим билан мулоқотларда улар ўтган олти ярим йил мобайнида туманимиз қишлоқларида аҳоли бандлигини таъминлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар юксак самара берганлигини қайта-қайта таъкидлашяпти.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг натижалари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

  • Кўрилди
    598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+