Энг улуғ, энг азиз байрам партия қуйи бўғинларида ташкил қилиняпти

17.08.2023, 10:20

Энг улуғ, энг азиз байрам партия қуйи бўғинларида ташкил қилиняпти

O'zLiDeP Шовот тумани Кенгаши томонидан тумандаги “Shovot textil” МЧЖда энг азиз, энг улуғ байрам мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан “Ҳар бир кун –бу имконият, ҳар бир кун-бу келажак учун пойдевор” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар охирги йилларда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлида катта ислоҳотлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Ҳар бир оилада тадбиркорликка, реал даромадга эга бўлишга мойиллик ҳисси шакллантирилмоқда, ташаббуслар рағбатлантирилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва хизматларнинг мисли кўрилмаган турлари, кўплаб янги иш жойлари юзага келишига асос бўляпти. Халқ онг-тафаккури, дунёқарашининг ўзгаргани – мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз эканлиги қай этиб ўтилди.

Бу каби тадбирлар партиямизнинг барча қуйи бўғинларида давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+