Депутат ва тадбиркорлар аҳоли билан мулоқотда бўлди

06.09.2023, 15:24

Депутат ва тадбиркорлар аҳоли билан мулоқотда бўлди

O‘zLiDeP  Шароф Рашидов туман Кенгаши ташаббуси билан жойлардаги мавжуд муаммоларни партиявий воситалар билан бартараф этиш, шунингдек, фуқароларнинг  тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва шу асосда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида депутатлар, партия фаоллари ва тажрибали тадбиркорлар иштирокида учрашув ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири – тумандаги Олмачи МФЙ ҳудудида ҳам бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Шароф Рашидов туманидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли тадбиркор Шарофат Нориева ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида жорий йил 18 август куни  Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида айтиб ўтган  кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор йўналишлар ва илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида ҳудудда тадбиркорликни, томорқачиликни ривожлантириш, “Яшил ҳудуд” доирасида кўчат экиш ишларини ташкиллаштириш борасида ҳам кенгашиб олинди.

Томорқачилик, тадбиркорлик фаолияти давомида асқотадиган ишлаб чиқариш воситалари, мини техникалар кўргазмаси ташкил этилди.

Очиқ мулоқот давомида аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар ҳам  мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда ўрганилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинадиган бўлди.

Ғанишер Авалбоев,

O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+