Партиявий лойиҳалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

22.09.2023, 15:25

Партиявий лойиҳалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

Маълумки, O'zLiDeP нинг "Янги авлод кадрлари" лойиҳасида уни амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ана шундай вазифалардан бири мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйишдан иборатдир. Шуни мақсадда O`zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Урганч давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлим мудири Шухрат Атажанов мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар онгида мустаҳкам ватанпарварлик ғояларини шакллантириш, сиёсий фаоллигини оширишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсадни ўз ичига қамраб олганлиги, Янги Ўзбекистон кенг иқтисодий имкониятлар мамлакати эканлиги, Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнида мамлакатимиз ёшларини етук, билимдон қилиб тарбиялаш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юртимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтарадиган малакали кадрлар тайёрлаш, хусусан, талаба-ёшларнинг пухта билим олиши, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этилди.

Тадбир доирасида институт педагог ва фаол ёшларининг фикр - мулоҳазалари тингланиб, улардан 12 нафари партия кадрлар захирасига киритилди.

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+