Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради

25.09.2023, 16:32

Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими ҳамда ТМС университети ҳамкорлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳамда Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Гавхарой Тухтасинова, ТМС университети ректори, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналишлар ва 100 та мақсадни мазмун-моҳияти ва бу борада ёшларга қаратилган эътибор ва уларнинг салмоқли ўрни ҳамда Ўзбекистон Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида қатор ташаббуслар илгари сурилганлиги шарҳлаб берилди.

Давлатимиз раҳбари нутқида аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Президентимиз ташаббуси билан ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида яқинда минтақамиз давлатлари томонидан Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари ҳақидаги битим имзоланди. Бу соҳада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва унинг доирасида “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Шунингдек, ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда давлатимиз раҳбарининг юксак минбардан сўзлаган нутқида таъкидланган соғлиқни сақлаш, гендир тенглик, ёшлар масалалари бўйича ўзбек, инглиз, рус тилларида дебат ва савол-жавоблар тариқасида ўзаро фикр алмашишди.

  • Кўрилди
    269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+