“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

25.09.2023, 16:59

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими ва партия Чилонзор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида: “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир Тошкент давлат иқтисодиёт университети анжуманлар залида  бўлиб ўтди.

Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олишдир. Лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз, – дейди O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири Сарвархон Иброхимхонов.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди. Тадбир сўнгида университетнинг фаол талаба ёшларига партиянинг ташаккурномаси топширилди.

  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+