“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси амалда

04.10.2023, 14:51

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси амалда

Наманган муҳандислик қурилиш институтида O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда олийгоҳнинг бир гуруҳ фаол талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни институт ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Одилжон Жакбаров бошлаб берди. У “Ўзбекистон -2030” стратегиясиинг биринчи устувор йўналишида ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш бўйича белгиланган вазифаларга эътиборни қаратди. Институтда бу борада амалга оширилаётган илмий тадқиот ишлари, талабаларнинг бу жараёнлардаги иштироки, энг юқори натижаларга эришган фаол ёшлар ҳақида сўз юритди.

Партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Элдорбек Жўраев ва “Ёшлар парлатенти” аъзоси Диёрбек Соаталиевлар эса “Янги авлод кадрлари” лоийҳаси, ундан кўзда тутилган мақсад ҳақида тушунча бердилар. Шунингдек, улар ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб, “Янги авлод кадрлари” заҳирасига олинган аълочи, ташкилотчи, ташаббускор ёшларни мисол келтирдилар.

Давра суҳбати қизғин тусга кирди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Уларнинг бу саволларига партия вакиллари атрофлича жавоб қайтардилар.

Бир гуруҳ талабалар эса ушбу лойиҳадан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, келгусида унда фаол иштирок этиш ва партия аъзоси бўлиш истагини билдирдилар.

  • Кўрилди
    206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+