Ўзбекистон - Россия: икки давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

09.10.2023, 14:19

Ўзбекистон - Россия: икки давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

Бугун Ўзбекистон билан Россия мамлакатлари ўртасида икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик юқори суръатда ўсиб боряпти, барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Хусусан, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликда нафақат миқдорий кўрсаткичлар барқарор ўсиб бораяпти, балки сифат жиҳатидан янги босқичга чиқмоқда. Илгари ўзаро товар айирбошлаш таркибининг аксариятини хомашё ташкил этган бўлса, бугунги кунда савдонинг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотларга тўғри келмоқда.

Инвестиция соҳасида ҳам енгил ва кимё саноати, автомобилсозлик ва машинасозлик, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тармоқларида инновацион лойиҳалар салмоғи ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Икки давлат раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қўшма баёнот қабул қилдилар. Унга кўра, икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури, шунингдек, транспорт, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар шулар жумласидан.

Учрашувлари доирасида Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимизга ижтимоий кафолатларни таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Россия фуқаролари орасида Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги ошаётгани қайд этилди. Россиялик сайёҳлар оқими йил бошидан буён 20 фоизга ошгани кўрсатиб ўтилди.

Умуман олганда, икки томонлама эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада ривожлантиришга, Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мавлуда Ибрагимова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+