O'zLiDeP вакиллари “кузги дарахт экиш мавсуми”да фаол иштирок этмоқда

20.10.2023, 15:54

O'zLiDeP вакиллари “кузги дарахт экиш мавсуми”да фаол иштирок этмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда 25-октябрдан 1-декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда республика бўйича  85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, ҳамкор ташкилоталар, партия фаоллари, депутатлар мазкур жараёнда фаоллик кўрсатиб, кўчат экиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Амударё туманидаги “Тўлқин” овули ҳудудида фаолият юритувчи “Илҳом Матлуба” фермер хўжалигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларида кўчат экилиши бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам  Хаитов, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, тегишли ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

Халқимизда боғ яратиш, экилган ниҳолларни парваришлаб, атроф-муҳитни озода сақлаш ота-боболаримиздан қолган азалий қадриятдир. Бугунги кунда мана шундай эзгу анъана давом этаётганига барчамиз гувоҳ бўлиб, унинг бевосита иштирокчисига айланмоқдамиз.

Кўчат экиш ишларини уюшқоқлик билан амалга ошириш учун ҳозирданоқ кенг миқёсда тушунтириш-тарғибот ишлари бошлаб юборилди. Аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, уларда атроф-муҳитга бўлган эҳтиёткорона ва дўстона муносабат руҳини шакллантириш, болаликданоқ табиатга меҳр-муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Семинар давомида тумандаги 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар, маҳалла фаоллари “Чойкўл” овули ҳудудида дала четларига мевали ҳамда манзарали кўчатлар экишди.

Таъкидлаш жоиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Амударё туманида 488 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Албатта бунда, ҳудуд иқлимига мос, аллергик касалликлар келтириб чиқармайдиган кўчатлар экилади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+