Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

23.10.2023, 12:12

Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирсада ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик, энергетика тизимининг барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги каби йўналишларда ўрганишлар олиб бормоқда.

Партия ишчи гуруҳи дастлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ва шаҳарлар ҳамда йўналишлар кесимида маълумотларни олиб, таҳлил қилмоқда, уларнинг асослигини ўрганишяпти, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзсидан йўл харитасини ишлаб чиқмоқда.

Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ белгиланган жамоатчилик тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишни бошлади.

Партия вакиллари дастлаб мактабгача таълим, мактаб, тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда иситиш тизимининг мавсумга тайёрлиги, куз-қиш мавсумида зарур бўладиган кўмир ва бошқа ёқилғи заҳираларининг яратилганлиги ҳолати кўздан кечириляпти.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жойларнинг электр таъминоти билан узлуксиз таъминлаш, узилишларга йўл қўймаслик ва аварияларнинг олдини олиш, аҳолига суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳолати ҳам таҳлил қилиняпти.

Ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумот ва аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқиб, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш кўзда тутилган.

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+