Куз-қиш мавсумига тайёргарлик Тошкент вилоятида ҳам ўрганилмоқда

23.10.2023, 17:38

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик Тошкент вилоятида ҳам ўрганилмоқда

Юртимизда куз-қиш мавсумига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. Бунда айниқса, ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. O’zLiDeP ҳам аҳоли манфаатига хизмат қилувчи мазкур хайрли тадбирларда фаол иштирок этиб, масалани самарали ечим топишида муносиб хисса қўшишни ўз олдидаги долзарб, устувор вазифалар сирасига киритган.

Шундан келиб чиққан ҳолда партия ишчи гуруҳи бегиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш йўналишида қилинган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дастлаб партия ишчи гуруҳи ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишида вилоятда 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини юқори савияда ташкил этиш масаласига эътибор қаратилиб, коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида жараёнда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бошиданоқ ижобий ҳал қилишга эришиш борасида ўзаро фикрлашилди.

Хусусан, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларини мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳолини ўз вақтида сифатли электр энергия, табиий газ, тоза ичимлик суви каби зарурий манбаалар билан таъминловчи соҳа раҳбарларининг ўз корхоналаридаги техник асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда экани, қўшимча подстанция ва жиҳозлар ўрнатиш зарурати, коммунал хизмат сифатини ошириш масалалари бўйича мавжуд муаммолари борасидаги маълумотлари тингланиб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифлари олинди.

Шундан сўнг партия вакиллари жойларга чиққан ҳолда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда.

Унга кўра, Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Бўка ва Чиноз туманларида ишчи гуруҳлар комплекс ўрганишларни ташкил қилиб боради ва бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+