Назорат бўшаштирилмайди

26.10.2023, 12:10

Назорат бўшаштирилмайди

Жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб, бир қатор ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг аҳволи ўрганилди. Унда ишчи гуруҳи аъзоларининг эътибори бинолар, иситиш тизимлари, қозонхоналарнинг созлигига, эшик-деразаларнинг яроқлилигига, кўмир заҳирасининг мавжудлигига қаратилди. Жумладан, 2-махсус мактабгача таълим ташкилотида иситиш  тармоғи, канализация қувурлари шу пайтгача синовдан ўтказилмаган. Шаҳанд касб-ҳунар мактабида режадаги 100 тонна кўмир ҳалигача тўлиқ жамғарилмаган бўлиб, ўтган йилги заҳирадан 25 тоннаси шу ҳолатда турибди, кўмирхонанинг ўзи эса таъмирталаб ҳолатда, 10-мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизими  кўмирга ўтказилган бўлишига қарамай 2 та қозонхона бунга мослаштирилмаган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига ахборотлар киритилди ва бажарилиши назоратга олинди.

– Биз жамоатчилик назоратини асло бўшаштирмаймиз, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова. – Бу ишга партия фаоллари, депутатлар тўлиқ жалб этилган. Келгусида тумандаги ижтимоий соҳа объектларида, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, корхона, ташкилотларда, бозорларда картошка, пиёз, сабзи каби сабзавотларнинг омборларга жамғарилганлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади ва аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наволарнинг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини белгилаб олганмиз.

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+