Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар заҳирасига олинди

26.10.2023, 12:25

Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар заҳирасига олинди

Наманган муҳандислик техналогиялари институтида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси факультети талабалари билан O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳамда тажрибали тадбиркор аёл Наргиза Давронова билан учрашув ташкил этилди. Унда олийгоҳнинг бир гуруҳ фаол талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни институт ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бошлаб берди. “Ўзбекистон - 2030” стратегиясиинг биринчи устувор йўналишида ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш бўйича белгиланган вазифаларга эътибор қаратилди. Институтда бу борада амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари, талабаларнинг бу жараёнлардаги иштироки, энг юқори натижаларга эришган фаол ёшлар ҳақида сўз юритди.

Партия вилоят Кенгаши бўлим мудирилари “Янги авлод кадрлари” лоийҳаси, ундан кўзда тутилган мақсад ҳақида тушунча бердилар. Шунингдек, улар ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб, “Янги авлод кадрлари” заҳирасига олинган аълочи, ташкилотчи, ташаббускор ёшларни мисол келтирдилар.

Учрашув давомида тадбиркор корхонанинг ташкил этилиши ва ҳозирги кундаги мавқеи ҳамда корхонада олиб борилаётган бугунги фаолият, ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар, талаба ёшларни ишга қабул қилиш тартиблари борасида маълумотлар бериб ўтди. Учрашув якунда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+